Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ширкатни бошқариш, унинг ишлари билан бевосита шуғулланиш орқали тасарруфни ҳиссадорлардан иборат умумий жамият тарафидан сайланадиган бошқарув мажлиси ўз қўлига олади. Сайловда ҳар бир ҳиссадор акциялари қанча бўлишидан қатъий назар бир овозга эга бўлади. Юзта акциялик билан битта акцияликнинг фарқи бўлмайди.


Кооператив жамиятлар бир неча хил бўлади: Ҳунармандлик кооперативи, қишлоқ хўжалиги кооперативи, истеъмол кооперативи, ишлаб чиқариш кооперативи ва ҳоказолар. Умуман олганда улар ё истеъмол кооперативи ё ишлаб чиқариш кооперативи бўлиб, истеъмол кооперативида фойда харидларга қараб, ишлаб чиқариш кооперативида эса ишлаб чиқаришга қараб тақсимланади.
Бундай кооператив жамиятлари Ислом ҳукмларига зид бўлган ботил жамиятлардир. Бунинг изоҳи қуйидагича:


1. Кооператив жамият ширкат бўлиб, унда шариат белгилаган шартлар тўла топилиши керак. Исломда ширкат икки ёки ундан ортиқ шахслар ўртасида фойда кўриш мақсадида молиявий иш қилишга келишиб тузилган битимдир. Шунга кўра, ширкатда шериклар тарафидан иш бажарадиган, яъни ўз улушига эга бўлган тан бўлиши шарт. Шундагина ширкат шаръий ҳисобланади. Шунинг учун агар ширкатда ҳуқуққа эга, тасарруф қилувчи, ширкатнинг мақсадини рўёбга чиқарадиган ишларни бажарувчи шахс бўлмаса, ширкат ҳосил бўлмайди. Шу қоидани кооператив жамиятга татбиқ қиладиган бўлсак, унинг шаръий ширкат эмаслиги аён бўлади. Чунки у фақат молларгагина асосланган ширкатдир. Унда тан шерикнинг ўзи йўқ. Молларнинг ўзларигина шерикчилик қилишади. Кооператив жамиятда иш қилишга эмас, иш қиладиган одамни қидириб топадиган бошқарувни вужудга келтириш учун муайян маблағни қўйишга келишилади. Ширкатда ҳиссадорларнинг маблағлари иштирок этади, холос. Унда тан бўлмайди. Тан шерик бўлмагандан кейин улар шаръий ширкат ҳисобланмайди ва умуман тузилмаган, деб эътибор қилинади. Чунки ширкат молни тасарруф қилишга тузилган битимдир, тасарруф эса фақат тан тарафидан бажарилади. Тан бўлмаган ширкат ботил ширкат бўлиб, шаръан ширкат ҳисобланмайди.


2. Фойдани сармоя ёки ишга қараб эмас, харид ёки ишлаб чиқаришга қараб тақсимлаш жоиз эмас. Чунки ширкат молга қараб тузилса, фойда ҳам молга қараб бўлади, ишга қараб тузилса, фойда ҳам ишга қараб бўлади. Демак, фойда молга ё ишга ёки иккаласига қараб бўлади. Уни савдо ёки ишлаб

 

28-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143